Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади. Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади. Тарифлар бундан аввал 2024 йил 1 майида оширилганди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вакили бунинг сабабларини қисқача тушунтирди.
2024 йил якунига қадар электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш йўлга қўйилади. ҲЭТ масъулига кўра, фуқаролар яшаши учун алоҳида, электромобили учун алоҳида ток ишлатишни хоҳлайди. «Ҳозирда ҳисоб очишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида муаммога учраяпмиз», — деди у.
Фарғона вилояти ҲЭТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг